Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дорилар камайди

Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дорилар камайди

Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янги рўйхати эълон қилинди (рўйхат рақами 3200, 6.12.2019 й.), деб хабар бермоқда «Норма».

Илгариги рўйхатга қараганда янги рўйхат 49 та позицияга қисқарган. Бироқ, шифокор рецептисиз бериладиган монопрепаратларнинг умумий сони 4 тага ошган, комплекс препаратлар эса шу рўйхатда 53 тага камайган.

Умумий рўйхатда бўлмаган барча дори воситаларига  энди рецепт талаб этилади. Бу шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ва уни қўллаш усули тўғрисидаги ёзма кўрсатмасидир. Рецептнинг шакли Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, рецептсиз препаратлар рўйхати ҳар йили янгиланади (йилда камида 1 марта). Қоидага кўра, бу ноябрь-декабрда рўй беради. Масалан, 20162017 ва 2018 йилда ҳам шундай бўлган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.12.2019 йилдан кучга кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг