Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда таълим соҳасида янги агентлик ташкил этилди

Ўзбекистонда таълим соҳасида янги агентлик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги Президент Фармони ҳамда ушбу Агентлик фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори  қабул қилинди.

Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Қуйидагилар Агентликнинг идоравий бўйсунувига ўтказилди:

- Президент мактаблари;

- ижод мактаблари;

- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ва Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати.

Фармон билан Агентликнинг асосий вазифалари белгиланди.

Шунга кўра, Агентлик Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Агентликка Бош вазир тақдимномасига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ўрнатиладиган давлат таълим стандартлари Агентлик томонидан тасдиқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг