Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда тест синовлари якунланди

Ўзбекистонда тест синовлари якунланди

2019 йил 15 август куни олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари барча ҳудудларда тўлиқ якунланди. 

ДТМ хабар беришича, абитуриентларнинг 979 минг 436 нафаридан 958 минг 195 нафари (97.8 фоизи) тест синовларида иштирок этди.

Сурхондарё вилоятида – 8 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 76 минг 186 нафаридан 74 минг 607 нафари тест синовларида иштирок этди;

Сирдарё вилоятида – 10 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 33 минг 758 нафаридан 31 минг 929 нафари тест синовларида иштирок этди;

Наманган вилоятида – 10 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 61 минг 451 нафаридан 59 минг 591 нафари тест синовларида иштирок этди;

Тошкент шаҳрида – 10 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 211 минг 93 нафаридан 209 минг 369 нафари тест синовларида иштирок этди.

Қашқадарё вилоятида – 12 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 87 минг 184 нафаридан 85 минг 222 нафари тест синовларида иштирок этди.

Навоий вилоятида – 13 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 39 минг 434 нафаридан 38 минг 781 нафари тест синовларида иштирок этди.

Фарғона вилоятида – 13 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 89 минг 875 нафаридан 87 минг 303 нафари тест синовларида иштирок этди.

Жиззах вилоятида – 13 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 55 минг 942 нафаридан 54 минг 545 нафари тест синовларида иштирок этди.

Андижон вилоятида – 14 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 73 минг 713 нафаридан 71 минг 812 нафари тест синовларида иштирок этди.

Хоразм вилоятида – 14 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 55 минг 295 нафаридан 53 минг 685 нафари тест синовларида иштирок этди.

Самарқанд вилоятида – 14 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 96 минг 197 нафаридан 93 минг 800 нафари тест синовларида иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикасида – 14 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 52 минг 292 нафаридан 51 минг 442 нафари тест синовларида иштирок этди.

Бухоро вилоятида – 15 август куни тест синовлари якунланди. Абитуриентларнинг 47 минг 049 нафаридан 46 минг 109 нафари тест синовларида иштирок этди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг