Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда Туркий дунё ёшларининг илмий конгрессини ўтказиш таклиф қилинди

Ўзбекистонда Туркий дунё ёшларининг илмий конгрессини ўтказиш таклиф қилинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммитида келгуси йили Ўзбекистонда Туркий дунё ёшларининг илм ва инновациялар халқаро конгрессини ўтказишни таклиф қилди.

– Ўзбекистон таклифи билан 2022 йил Туркий давлатлар ташкилоти доирасида «Ёшлар ташаббус-ларини қўллаб-қувватлаш йили», деб эълон қилинган эди.

Унинг доирасида Бухоро шаҳри – Туркий дунё ёшлар пойтахти мақомига эга бўлди. Ёш авлодни ҳар томонлама рағбатлантириш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида бошлаган хайрли ишларимизни изчил давом эттириш ниятидамиз.

Келгуси йили юртимизда туркий дунё ёшларининг илм ва инновациялар халқаро конгрессини ўтказишни таклиф этаман, – деди Мирзиёев.

Ўзбекистон давлати раҳбарининг қайд этишича, конгресс доирасида инновация ва таълим вазирлари, олийгоҳлар ректорлари ва ёш етакчилар, иқтидорли ўғил-қизлар ҳамда Ташкилот оқсоқолларининг кенг қамровли учрашувларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

– Бу ишларимизга тизимли тус бериш ва натижадорликни таъминлаш мақсадида Ташкилот Бош котибининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш айни муддао бўлар эди, – дейди Мирзиёев ўз нутқида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг