Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда яна зилзила содир бўлди

Ўзбекистонда яна зилзила содир бўлди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 14 ноябр куни соат 15:42да зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, эпицентр: Жиззах вилояти, Зарбдор тумани.

Зилзила координаталари: 40,24 градус шимолий кенглик; 68,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,1. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 137 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сардоба туманида 3 балл, 10 км.

Зарбдор туманида 3 балл, 16 км.

Пахтакор туманида 2-3 балл, 26 км.

Оқолтин туманида 2 балл, 32 км.

Ховос туманида 2 балл, 34 км.

Эслатиб ўтамиз, бу бугуннинг ҳисобида учунчи ер қимирлашидир. Тунда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида, кундузи эса Андижонда ер қимирлаши қайд этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг