Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик 16 ёшли мусиқачи америкалик продюсер билан ҳамкорлик қилишни бошлади

Ўзбекистонлик 16 ёшли мусиқачи америкалик продюсер билан ҳамкорлик қилишни бошлади

«Universal Music» компаниясининг Ўзбекистондаги биринчи артисти, 16 ёшли ўзбек мусиқачиси Камрон Пўлатовнинг янги треки Руминиянинг Ensis Records лейблида чиқарилди. 

Камроннинг сўзларига кўра, у ерда норвегиялик машҳур дижей Kygoнинг мусиқалари ҳам чиқарилган.

Трекни Spinnin' Records, Musical Freedom, Insomniac Records, 2-Dutch каби бошқа йирик лейбллар ҳам қўллаб-қувватлашди.

Камрон Пўлатов «Universal Music» билан қандай ишлай бошлагани ҳақида ҳам маълумот берди: «Мен уларнинг веб-сайтига ариза юбордим ва икки кундан кейин менежери менга хат ёзди. Унинг сўзларига кўра, мен ташлаган намуналар уларга жуда ёққан — уларнинг танлови Blame бўлди. Улар билан ишлаш орқали кўп нарсани ўргандим, кўп нарсани англадим».

«Blame — менинг Universal Music билан биринчи тижорат ишим. Мен тижорат трекларини яратиш ва лейбл сифатида ишлаш қандай эканлигини билмоқчи эдим. Қийинчиликлар ва харажатларга қарамай, бу менга ёқди», дейди у.

Камрон Ўзбекистонда мусиқа саноати ривожига умид борлигига, шу ерда туриб ҳам мусиқадан яхши пул ишлаш, йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилиш мумкинлигига ишонади.

Маълумот учун, Universal Music — дунёдаги энг йирик медиахолдинг компанияси ҳисобланади. Унинг турли мамлакатларда минтақавий ваколатхоналари мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг