Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида 4 та медални қўлга киритишди

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида 4 та медални қўлга киритишди

Хитой давлатида масофавий тарзда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 80 та давлатидан 320  нафар ўқувчи иштирок этган мазкур нуфузли олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди.

Халқаро олимпиаданинг ёпилиш маросими масофавий тарзда Youtube платформасида бўлиб ўтди.

Ғолиблар билан танишинг:

  • Мафтуна Бадалова – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
  • Азимжон Жамолов – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
  • Икромиддин Боймаҳаммадов – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
  • Шерзод Шайматов – Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМнинг 11-синф ўқувчиси.

Кумуш медални қўлга киритган ғолиб ўқувчиларга 90 млн. сўм, ўқитувчиларига – 75 млн. сўмдан пул мукофотлари топширилади.

Медаль соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Аввалроқ Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев Халқаро математика олимпиадасида, Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева эса 33-Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг