Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 23,2 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 23,2 млрд долларга етди

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқовнинг маълум қилишича, 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи миқдори 25,9 миллиард долларга етиб, унинг таркибидаги ташқи қарз ҳажми 23,2 миллиард долларини ташкил қилмоқда.

Вазир ўринбосари бу ҳақда бугун, 4 август куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг 29-ялпи мажлисида маълум қилди.

«Давлат ташқи қарзи ҳисобланган 23,2 млрд доллар асосан, бюджетни қўллаб-қувватлаш, инфратузилма, саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига йўналтирилган», – деди Исоқов.

Шунингдек, Одилбек Исоқов давлат қарзини ЯИМнинг 60 фоизигача қилиб белгиланиши мақсад эмас, балки энг юқори чегара эканлигини таъкидлайди.

«Бу энг юқори чегара, мақсад эмас. Ҳозирги давлат қарзи Ўзбекистон  ялпи ички маҳсулотининг 37 фоизини ташкил қиляпти. Йил охиригача 40 фоизга етиши кутилмоқда. Биз яна 20 фоиз буфер олганмиз.

Пандемия давридаги иқтисодий инқирозлардан сабоқ олиб, биз яна 10 фоиз буфер кераклиги ҳақида хулоса қилдик», – дейди вазир Исоқов.

Қайд этилишича, ташқи қарз қуйидаги соҳаларга йўналтирилган:

Бюджетни қўллаб-қувватлашга – 6 млрд АҚШ доллари;

Ёқилғи-энергетика соҳасига – 5,6 млрд АҚШ доллари;

Транспорт ва транспорт инфратузилмасига – 2,5 млрд АҚШ доллари;

Қишлоқ ва сув хўжалигига – 2,4 млрд АҚШ доллари;

Уй-жой коммунал хўжалигига – 2,2 млрд АҚШ доллари;

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга – 1,5 млрд АҚШ доллари;

Кимё саноатига – 1,1 млрд АҚШ доллари;

Таълим ва соғлиқни сақлашга – 700 млн АҚШ доллари;

Бошқа стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга  – 1 млрд АҚШ доллари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг