Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон томони Украина ТИВга расмий нота юборди

Ўзбекистон томони Украина ТИВга расмий нота юборди

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси расмий сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, расмий нота ижтимоий тармоқларда тарқалган Украина Қуролли кучлари томонидан ушбу мамлакат ҳудудида жанг қилган гўёки икки ўзбекистонлик қўлга олингани акс этган видео хусусида жўнатилган.

«Шу муносабат билан батафсил ва ишончли маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди.

Шунингдек, ушбу видео бўйича тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни ва кейинроқ эълон қилинадиган барча ҳолатларнинг якуний ойдинликларини кутишингизни сўраймиз», – дейилади расмий нотада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг