Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон–Туркия: генераллар қандай келишувга эришди?

Ўзбекистон–Туркия: генераллар қандай келишувга эришди?

Жорий йил 22-25 июнь кунлари Ўзбекистон Миллий гвардияси делегацияси Туркияга расмий ташрифни амалга оширди. Делегацияни Туркия жандармерияси бош қўмондони, армия генерали Ориф Четин кутиб олди.

Дўстона руҳда ўтказилган музокараларда томонлар хавфсизликни таъминлаш, кадрларни тайёрлаш ва терроризмга қарши кураш соҳаларида тажриба алмашиш ҳамда амалий ҳамкорликни давом эттириш борасида келишувга эришди. Туркия жандармерияси бош қўмондони Ўзбекистон Миллий гвардияси билан ҳамкорлик алоқаларини барча йўналишларда кенгайтиришга тайёр эканини маълум қилди.

Ташриф давомида делегациямиз аъзолари Жандармерия бош қўмондонлиги, Жандармерия ва соҳил хавфсизлиги академияси, Невшеҳир ва Истанбул шаҳарлари бошқармалари ҳамда Соҳил хавфсизлиги ва Мармара бўғози бўлинмалари фаолияти билан яқиндан танишди.

Кейинги вақтларда Миллий гвардия ва Туркия жандармерияси ўртасида ҳамкорлик фаоллашгани кузатилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, жорий йил май ойида Жандармерия бош қўмондонининг биринчи ўринбосари, армия генерали Али Чардакчи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев билан учрашган эди.

2021 йил ноябрь ойида эса Туркия жандармерияси бош қўмондони Ориф Четин юртимизда меҳмон бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг