Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

 «Ўзбекнефтгаз» 15 сентябрдан бензин нархини арзонлаштирди

 «Ўзбекнефтгаз» 15 сентябрдан бензин нархини арзонлаштирди

Фото: Xabar.uz

«Ўзбекнефтгаз» компанияси ўзининг UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида сотилаётган Ai-92 маркали бензин нархини арзонлаштирмоқда. Нархлар бозор муносабатларидан келиб чиқиб шакллантирилади. 

Хабар берилишича, 15 сентябрь кунидан бошлаб АЁҚШлардаги импорт қилинган Ai-92 маркали бензиннинг нархи 6000 сўмдан 5500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Ai-92 маркали бензинининг нархи эса 5800 сўмдан 5500 сўмга арзонлаштирилади.

«Бундан кейин ҳам корхона томонидан нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга сотиш нархларини бозор муносабатларига тўлиқ таяниб шакллантириб борилади, уларнинг таннархи тушганда нархлар албатта арзонлашади», — дея маълум қилди UNG Petro директори Мирзоҳид Мусаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг