Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Аномал совуқ туфайли сиқув компрессор станцияларида аварияли тўхталишлар кузатилмоқда

«Ўзбекнефтгаз»: Аномал совуқ туфайли сиқув компрессор станцияларида аварияли тўхталишлар кузатилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан 9-14 январь кунлари республика бўйлаб кузатиладиган аномал совуқда сиқув компрессор станциялари ва технологик қурилмаларнинг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида конларда, технологик объектларда тезкор Штаблар ташкил этилган.

Мазкур Штабларга жалб қилинган мутахассислар томонидан қурилмаларни барқарор ишлатиш учун музлашга қарши кимёвий реагентлар билан ишлов бериш, назорат ўлчов асбоблари, электр қурилмалари ва бошқа жиҳозларнинг совуқ ҳароратда ҳам узлуксиз ишлашини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Шунга қарамай айни вақтда республикада кузатилаётган аномал совуқ  технологик объектлардаги қурилмаларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шарли кранлар ва қувурларни музлаб қолиш ҳамда электр тизимидаги узилишлар сабабли «Ўзбекнефтгаз» АЖ завод ва бошқармаларнинг сиқув компрессор станцияларидаги газ ҳайдаш агрегатларида аварияли ҳолатда тўхташлар кузатилди.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг «Шимолий Нишон» сиқув копрессор станциясидаги 3 та газ ҳайдаш агрегатлари, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг «Зеварда» ва «Денгизкўл» конларидаги 2-сиқув копрессор станцияларида агрегатлар аварияли ҳолатда тўхтади.

Тезкорлик билан кўрилган чоралар натижасида «Шимолий Нишон» сиқув компрессор станциясига узатилаётган конлардан газ қазиб чиқаришнинг камайишини олдини олиш мақсадида, газ «Шўртан» 2-станциясига йўналтирилди ва ушбу станциядаги газ ҳайдаш агрегатларининг қувватлари оширилди.

Ушбу ҳолат бошқармалар томонидан табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичларига таъсир кўрсатиб, максимал даражада кўрилган чоралар натижасида товар газ катта қисқаришларининг олди олинмоқда.

Куннинг кескин совуқ бўлишига қарамай департамент ва бошқармалар мутахассислари томонидан олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида тўхтаб қолган газ ҳайдаш агрегатлари ва технологик қурилмаларни навбатма-навбат ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда «Зеварда» 2-сиқув компрессор станциянинг 200-сонли ва «Шимолий Нишон» станциясининг 300 ва 400- сонли агрегати ишга туширилди. «Денгизкўл» сиқув компрессор станциясидаги 200-сонли газ ҳайдаш агрегатини ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда. Газ қазиб олиш барқарорлиги таъминланмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг