Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли нефт маҳсулотларини юклайдиган ва етказиб беришни таъминлайдиган эстакада иш бошлади

«Ўзбекнефтгаз»: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли нефт маҳсулотларини юклайдиган ва етказиб беришни таъминлайдиган эстакада иш бошлади

2022 йил 18 ноябрь куни Бухоро вилояти Қоравулбозор туманида нафақат Бухоро вилояти, балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари учун ҳам нефт маҳсулотлари етказиб беришни таъминлайдиган нефтни юклаш эстакадаси (НЮЭ) ишга бошлади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев, Бошқарув раиси ўринбосарлари, завод ва корхона раҳбарлари, нефть-газ саноати ихтисослашган бўлимлари ва бошқа пудратчи ташкилотлар раҳбарлари очилиш тадбирида иштирок этишди.

Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши заводга унинг тайёр маҳсулотларини нафақат Бухоро вилоятида, балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам сотиш имкониятларини кенгайтирди.

Бундан ташқари энг асосийси янги иш ўринлари яратилди, истеьмолчиларга нефт маҳсулотларини нафақат вагон цистерналарда, балки биржа савдолари орқали кичик лотларда махсус автоцистерналарда истеъмолчиларга етказиб бериш, автобензин,  дизель ёқилғиси, юқори сифатли бренд нефть маҳсулотларини сақлаш сиғимлари пайдо бўлди. Шунингдек, масъул сақлаш ҳамда темир йўл харажатлари камайиши ҳисобига масҳулот таннархи арзонлашишига эришилади, камомад ва маҳсулот сифати бузилиши ҳамда талон-торожликлар олдини олинади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ кўмагида йирик техник ресурсларни жалб қилган ҳолда кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилди. Ушбу объектни реконструкция қилиш икки йил аввал Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг нефт маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича мажбуриятларини бажариш доирасида бошланган эди.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилишида «Ўзлитинефтгаз» АЖ Бош лойиҳаловчи, «Муборакнефтгазмонтаж» АЖ Бош пудратчи ва «Нефтегазмонтаж» МЧЖ иштирок этишди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналари ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг бўлинмалари ҳам жалб қилинди. Айнан уларнинг яхши мувофиқлаштирилган ишлари туфайли объект қурилиши муваффақиятли якунланди.

Нефтни юклаш эстакадаси энг қисқа вақт ичида реконструкция қилинди. Ушбу иншоот қурилишига тайёргарлик кўриш учун жуда кўп машаққатли ишлар қилинди. Бугунги кунда нефтни юклаш эстакадаси темир йўлга кириш йўллари, қуйиш-тўкиш эстакадаси, электрон темир йўл тарозилари, насос станцияси ва ўт ўчириш станцияси, замонавий жиҳозланган қозонхона ва бошқа ёрдамчи иншоотларни ўз ичига олган иншоотлар мажмуасидир.

«Бундай лойиҳаларни амалга ошириш нефт ва газ саноатини ривожлантириш учун юқори иқтисодий ва стратегик аҳамиятга эга. Ишончим комилки, ҳар бирингизнинг фаол меҳнатингиз давлат саноатининг барқарор ривожланиши учун янги ютуқлар билан кўпаяверади», - дея таъкидлади "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси.

Ушбу мажмуа умумий майдони 15,75 гектар бўлган нефтни юклаш эстакадаси хом ашёни қабул қилиш, сақлаш ва тайёр маҳсулотларни жўнатиш учун мўлжалланган бўлиб, бу ерда цистерналар ва автоцистерналарни қуйиш ёки тўкиш бўйича операциялар амалга оширилиши ҳам мумкин.

Нефть маҳсулотлари етказиб беришни таъминлайдиган нефтни юклаш эстакадасини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширишда фидойилик кўрсатган 100 дан ортиқ ишчи ва ходимлар тантанали очилиш маросимида эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Эслатиб ўтамиз, мажмуани қабул қилиш ва реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 4 июлидаги 18-06-06/1-1024-сонли баённомасига мувофиқ амалга оширилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг