Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: ESG стандартларини жорий этиш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда

«Ўзбекнефтгаз»: ESG стандартларини жорий этиш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда

Бугунги кунда халқаро молия институтлари компания ва қимматли қоғозларни танлашда устувор аҳамият берадиган асосий мезонларидан бири ESG тамойилларига мувофиқликдир. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва йирик халқаро лойиҳаларга сармоя жалб этиш мақсадида ЕSG стандартлари жорий этилиши талаб этилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Aбдуллаев ташаббуси билан IPOга чиқиш орқали халқаро кредит рейтингини мустаҳкамлаш мақсадида узоқ ва ўрта муддатли стратегия ишлаб чиқиш ва халқаро рейтинг агентликларидан Барқарор ривожланиш рейтингини (ЕSG) олишни режалаштирмоқда.

Шу ўринда «Ўзбекнефтгаз» АЖда халқаро маслаҳатчилар тавсиялари асосида қуйидаги тадбирлар амалга оширилган:

- ESG стандартларини жорий этиш бўйича масъул мустақил бўлинма тузилган.

- Компаниянинг ESG мақсадлари ва уларнинг кўрсаткичлари тасдиқланган.

- ESG тамойилларини жорий қилиш бўйича дастлабки «йўл харитаси» тасдиқланган. Ушбу йўл харитада ESG ҳисоботини тузишда ва ESG рейтингини олишни қўллаб-қувватлашда халқаро консалтинг компаниясини жалб қилиш кўзда тутилган.

Бўлим мутахассислари «Ўзбекнефтгаз» АЖда бажарилаётган ишлар бўйича вазирликлар томонидан ташкил қилинаётган тадбирларда ESG йўналиши бўйича ўз билим ва тажрибаси билан алмашиб келишмоқда.

Жумладан, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда малакали хорижий экспертни жалб қилган ҳолда жорий йилнинг 25 август куни «ESG сиёсати, методологияси ва давлат корхоналари учун ечимлари» мавзуси бўйича онлайн семинар ташкил этилди, семинарда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

- давлат корхоналарида ESG тамойилларини киритиш даражасини, мақсадларини ва режаларини ўрганиш;

- ESG сертификатига эришиш учун давлат корхоналари фойдаланиши мумкин бўлган жорий энг яхши халқаро ESG амалиётларини ва рейтинг тизимларини кўриб чиқиш.

Ушбу семинарда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ESG бўлими бошлиғи «ESGни жорий этиш йўл харитаси ва ESG рейтинг» мавзусида консалтинг компаниялар билан ишлаш тажрибаси ва эришилган натижалари ҳақида тақдимот ўтказди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан жамиятда ESG мақсадларига эришиш учун бажарилаётган лойиҳалар, шу жумладан парник газлари эмиссияларини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, компания углерод изини камайтириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг қўламда жорий қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖда ESG тамойилларини жорий этишга қаратилган тадбирлар тасдиқланган режаларга мувофиқ давом эттирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг