Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур ишлаб чиқиш ишлари бошланди

«Ўзбекнефтгаз»: Газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур ишлаб чиқиш ишлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини катта қизиқиш билан тингладим ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан бажарилиши лозим бўлган барча вазифаларни белгилаб олдим.

Президентимиз мурожаатномада юртимиз ижтимоий-иқтисодий тарққиётининг, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим йўналишлари хусусида эътиборга молик таклиф ва ташаббусларн илгари сурди. Жумладан, 2023 йилни мамлакатимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилганлиги мени ҳам беҳад қувонтирди.

Президентимиз кўп йиллар давомида янги газ конларига инвестиция киритилмагани, электр ва газ тармоқлари модернизация қилинмагани борасида таъкидлаб, газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур қабул қилинишини таъкидладилар.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ олдига қўйилган бу вазифаларни бажариш учун бугундан олдимизга аниқ мақсадларни қўйиб олдик ҳамда нефть ва газ геология-қидирув ишларининг 10 йиллик дастурини ишлаб чиқиш ишларини бошладик.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть ва газ геология-қидирув ишларининг режаларига асосан келгуси 10 йиллик дастур доирасида:

15,6 минг кв. км 3D сеймик-қидирув ишлари бажариш, 211 та янги майдонларни бурғилашга киритиш, 1700 минг метр излов-қидирув бурғилаш ишларини бажариш ва 530 та янги қудуқларни бурғулаш ва ушбу тадбирларни молиялаштиришга қарийиб 3,4 млрд доллар маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан келгуси 10 йил давомида юқоридаги тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш натижасида 40 дан ортиқ янги углеводород конларини очиш ҳамда 365 млрд куб метр табиий газ ва 16 млн тонна суюқ углеводород захираларини ўстириш кўзда тутилган.

Ушбу давр мобайнида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўйича углеводород қазиб чиқариш ҳажмларининг ўрнини янги заҳиралар билан 100 % қоплаб бериш ва бу орқали Республика углеводород хом ашё заҳиралари балансини қайта тиклаш, шунингдек аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва саноат корхоналарини узлуксиз равишда ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаб бериш учун арзон ва етарли хом ашё заҳираларини яратиш мақсад қилинган.

Президетимиз мурожаатномада яна бир ўта муҳим масалага эътибор қаратдилар. Яъни, геология-қидирув ишлари олиб борилишида янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда газ қазиб чиқариш ишларини бошлаймиз, жумладан, Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторлар жалб қилинади, – деб, таъкидладилар.

Шундан келиб чиқиб, «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть ва газ геология қидирув ишларини асосан, Устюрт регионининг 6,0 км ва ундан ортиқ, ва Бухоро-Хива ҳудудининг 4,5-6,0 км чуқурликларда жойлашган майдонларнинг истиқболларини ўзлаштириш йўналишларида ташкил қилишни режалаштириб олдик.

Ушбу мақсадларда ҳозирнинг ўзидаёқ жамият томонидан 2023 йилда Устюрт ҳудудининг 6,0 минг метр ва ундан ортиқ чуқурликдаги янги истиқболларни ўрганиш мақсадида, Ғарбий Қуйи Сургил, Қуйи Шарқий Бердах, Келажак, Аспантай ва Арслон каби майдонларда чуқурлиги 6,5 минг метргача бўлган янги қудуқларни боқичма-босқич бурғилаш ишларини бошлаш бўйича рақамли моделлаштириш ва лойиҳалаштириш ишлари якунланди.

Натижада, Устюрт ҳудудида 6,0 минг метргача чуқурликдаги Геология қўмитаси, Schlumberger, BCG ва билан биргаликда башорат қилинаётган 1,5 трлн куб метр атрофидаги углеводород ресурсларини тасдиқлаш бўйича ишлар олиб борилади.

Президентимизнинг мурожаатномаларида қайд этилганидек, маҳаллий ва хорижий компанияларга газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади. Бу эса самарасиз ишлаётган компанияларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ҳамда улар томонидан узоқ йиллардан бери ҳеч қандай амалий ишлар бажарилмаётган блокларни ҳақиқий маънода ишлатишга ва сармоя киритишга катта қизиш билдираётган компанияларга геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун бериш имконини беради.

Натижада республикамизда геология-қидирув ишларини янада жадаллаштириш, янги технологияларни жорий қилган ҳолда, чуқур қатламларни ўрганиш ва нефть ва газга истиқболли бўлган янги конларни топишга катта туртки бўлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномада таъкидлаб ўтган фикрлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ жамоаси зиммасига улкан масъулият юклайди ва дастурлар яна бир бор қайта кўриб чиқилади.

Меҳриддин Абдуллаев,
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг