Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: «Ишчи гуруҳ» аъзолари ишлаб чиқариш ҳамда белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди (фото)

«Ўзбекнефтгаз»: «Ишчи гуруҳ» аъзолари ишлаб чиқариш ҳамда белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди (фото)

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида қилинаётган ишлар ҳамда ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари Бухоро нефт қайта ишлаш заводида бўлди.

Ташриф чоғида ташкилот мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди, унда корхонанинг жорий фаолияти бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди. Завод фаолияти йўналишлари бўйича лойиҳаларнинг тақдимот кўргазмалари намойиш этилди. 2022 йил якунлари, иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, бугунги кунда корхонанинг ишлаб чиқариш, транспорт ва энергетика инфратузилмаси объектларини куз-қиш мавсумига кенг кўламли тайёрлаш ишлари олиб борилгани бўйича ҳисобот берилди. Хусусан, комплекс профилактика ва таъмирлаш, жиҳозларни диагностика қилиш ишлари олиб борилиб, объектларни технологик хавфсизлик ускуналари билан жиҳозлашга катта эътибор қаратилди.



Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори Акбар Фазилов 2023 йилга мўлжалланган ишлаб чиқариш режалари ва корхонанинг энергия ресурсларини оптималлаштириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди.

Хусусан, заводда энергия ресурслари сарфини камайтириш, хомашёдан фойдаланишни оптималлаштириш ва юқори сифатли нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди.

Йиғилишда корхонанинг асосий мақсади ҳам ички, ҳам ташқи бозорда муносиб рақобатлаша оладиган юқори сифатли маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси жаҳон бозорларидаги ўзгариш ва ўзгаришлар тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, ўз стратегик қарашлар ва стратегик йўналишга эга бўлиш зарурлигини таъкидлади.

Энергетика хавфсизлиги ва барқарор ривожланишни таъминлаш, тизим корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг бирламчи вазифаси ҳисобланади. Тизимнинг жадал ривожланаётган жаҳон бозоридаги ўз ўрнини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини берадиган янги лойиҳаларни амалга ошириш зарур.



Бошқарув раиси томонидан Бухоро НҚИЗнинг яқин йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича тегишли топшириқлар берди. Муҳокама чоғида корхонанинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичларини таъкидлаб, узоқ муддатли вазифаларни белгилаган ҳолда узлуксиз ривожланиш муҳимлигини айтиб ўтди.

Ташриф давомида Қоровулбозор шаҳридаги қуйиш-тўкиш эстакадасини реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишди.

Қурилманинг асосий конструкциялари бўйлаб экскурсия ўтказилди ва бугунги кунга қадар амалга оширилган қурилиш ҳажмлари намойиш қилинди.



Ишларнинг бориши билан боғлиқ муаммоли масалалар муҳокамасига бағишланган сайёр йиғилиш ўтказилиб, унда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси объектларни ўз вақтида қуриб топширишни тезлаштириш бўйича ечимларни белгилаб берди. «Ўзбекнефтгаз» AЖ Бошқарув раиси ишчи ташрифи сўнгида нефть-газ саноатининг устувор мақсад ва вазифалари белгиланди ва ҳар бир корхонанинг ривожланиши муҳимлиги таъкидланди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг