Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: «Ишчи гуруҳ» аъзолари томонидан «Uzbekistan GTL» заводида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ва синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиш ҳолати ўрганилди

«Ўзбекнефтгаз»: «Ишчи гуруҳ» аъзолари томонидан «Uzbekistan GTL» заводида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ва синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиш ҳолати ўрганилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларни ишлаб чиқариш жорий ҳолатини ўрганиш, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлиги доимий назорат қилиш, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши жараёнларини ўрганиш мақсадида «Uzbekistan GTL» заводида бўлди.

Ташриф мобайнида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари томонидан «Uzbekistan GTL» заводининг II навбати қурилмаларида олиб борилаётган технологик жараёнлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Шу жумладан, 10-сонли ҳаво ажратиш қурилмасининг II навбати асосий совутгичи эксплуатация жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Қурилмаларда эксплуатация даврини узайтириш учун ўрганишлар олиб бориш ва қурилмаларда фаолият юратаётган ходимларни доимий равишда билим ва малакаларини ошириб боришга қаратилган кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, «Uzbekistan GTL» заводини асосий қурилмаларидан бири ҳисобланган Фишер-Тропш реакторида олиб борилаётган технологик жараёнлар, катализаторларни юклаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари атрофлича кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Бошқарув раиси томонидан GTL заводининг ишлаб чиқариш жараёни учун зарурий ҳисобланган 60-сонли водород ишлаб чиқариш қурилмасининг асосий иссиқлик алмаштиргичи эксплуатация жараёни ва водород ишлаб чиқариш жорий ҳолати ўрганилди.

Ташриф якунида Бошқарув раиси заводнинг ишлаб чиқариш жараёни бир маромда ва хавфсиз олиб бориш ва куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилишини бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

Бошқарув раиси «Uzbekistan GTL» заводида бугунги кунга қадар умумий ҳисобда 145 минг тоннадан ортиқ синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлигини ва узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинаётганлиги ва истъемолчиларга етказиб берилаётганлигини алоҳида эътироф этди.

Эслатиб ўтамиз, заводда йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг