Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Россиядаги амалий ташриф доирасида қувур ишлаб чиқариш заводларида бўлди

«Ўзбекнефтгаз»: Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Россиядаги амалий ташриф доирасида қувур ишлаб чиқариш заводларида бўлди

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошварув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари амалий ташриф доирасида Россия Федерациясидаги «Трубная Металлургическая Компания»сига қарашли ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди.

Ташриф доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги делегация Свердловск вилояти Полевской шаҳридаги «Северский трубный завод» (СТЗ) ва Челябинскдаги «Челябинский трубный завод» (ЧТПЗ) га ташриф буюрди.

«Северский трубный завод»да делегация вакиллари энергетика, машинасозлик ва саноатнинг бошқа тармоқлари учун чоксиз пўлат қувурлар ишлаб чиқарадиган электр пўлат эритиш ва қувур прокат цехларининг қувваталари билан танишишди.

«Челябинский трубный завод»и қилинган ташрифда катта диаметрли пайвандланган қувурларни ишлаб чиқариш цехи ва цехда амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Ишлаб чиқариш заводларига ташриф 2021 йилда «ТМК» ва «Ўзбекнефтгаз» ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Унда томонлар узоқ муддатли ҳамкорлик тамойиллари ва «ТМК»нинг қувур маҳсулотларини амалда қўллашнинг истиқболли йўналишларини излаш бўйича ҳамкорлик масалаларини келишиб олдилар.

Таъкидлаш жоиз, «ТМК» компанияси 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, қувур маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёнинг етакчи корхоналаридан саналади. Ушбу компания томонидан дунё бозоридан фарқли ўлароқ, арзон нархларда ҳар хил типдаги нефть ва газ саноати қувурларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг