Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекона дўппи ва зарчопон кийган инглиз қироли (фото)

Ўзбекона дўппи ва зарчопон кийган инглиз қироли (фото)

Фото: Getty Images

8 сентябрь куни қиролича Елизавета II нинг вафотидан кейин унинг тўнғич ўғли – Уэльс шаҳзодаси Чарльз Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги тахтини эгаллади. Анъанага кўра, инглиз тождорлари Карл, Филип, Артур, Георг каби тўрт исмдан бирини расмий ном ўлароқ танлаши керак. 73 ёшли валиаҳд Чарльз расман Карл III номи билан тахтга чиқди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, янги қирол ҳали шаҳзодалик пайти, 1996 йилнинг 12 ноябрида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Тошкентда Буюк Британия элчихонасини расман очиб берган қироллик оиласи вакили президент Ислом Каримов, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Мухторжон Абдуллаев билан учрашган. Ташриф давомида у Самарқанд ва Бухорони ҳам зиёрат қилган.

Қуйида шаҳзода Чарльзнинг (эндиликда қирол Карл III) Ўзбекистонга ташрифига доир айрим суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Суратлар Getty Images архивидан олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг