Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзганинг банк картасидан пул ўғирлаб қиморга тикиб юборган шахс ушланди

Ўзганинг банк картасидан пул ўғирлаб қиморга тикиб юборган шахс ушланди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Н. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида ўзига тегишли бўлган банк картасидаги жами 1 млн 262 минг сўм пуллар номаълум шахслар томонидан ечиб олинганлигини билдирган.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази берган маълумотга кўра, тезкор-қидирув тадбирларида банк картасидаги пулларни ўғирлаган шахс Термиз туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган Д.Ж. эканлиги аниқланган.

Суриштирув ишлари давомида, Д.Ж.  ушбу жиноятни  Н.Н.нинг банк картасини «ZOOD-PAY» иловасига улаган ҳолда пулларини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиб, маблағларини «1xbet» онлайн таваккалчиликка асосланган ўйинига тикиб ютқазиб қўйганлиги аниқланди.

Ушбу фуқарога нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг