«Ўзгидромет» айрим ҳудудларда ҳаво кескин исишини прогноз қилди

Республика Гидрометеорология маркази яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Прогнозларга кўра, 10 ва 11 май кунлари Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти катта қисмида +38 даража иссиқ ҳарорат кутилади.
Республика шимолида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.
Марказий вилоятларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 10-11 майда ёғингарчилик кутилмайди. 12 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10-11 майда кечаси 13-18°, кундузи 30-35°, 12 майда кечаси 15-20°, кундузи 27-32° бўлади.
Водий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 10-11 майда27-32°, 12 майда 25-30° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter