Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» дам олиш кунларига об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» дам олиш кунларига об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Фото: «Xabar.uz»

11 ноябрь ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари 0+5 илиқ, баъзи жойларда -2 совуқгача, кундуз кунлари +9+14 илиқ бўлади.

Якшанба куни кечга томон республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг