«Ўзгидромет»: ҳаво ҳали ҳам иссиқ бўлади

Бугун, 25 июл куни Ўзбекистонда ҳаво ҳали ҳам иссиқ бўлади.
Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат 38-43°, жанубда баъзи жойларда 47° гача, шимолда 32-37° бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 41-43° атрофида сақланиб туради.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 32-37° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter