Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» жазирама иссиқ қайтиши мумкинлигини хабар қилди

«Ўзгидромет» жазирама иссиқ қайтиши мумкинлигини хабар қилди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, кузнинг сентябр ойи дастлабки кунлари иссиқ келади.

Хусусан, 2-4 сентябр кунлари ҳаво ҳарорати максимуми республиканининг шимолий ва марказий вилоятларида +39 даражагача, жанубий вилоятларида эса +40 даражагача иссиқликка кўтарилади.

Минтақадан антициклоннинг чекиниши сабаб Ғарбий Европани узоқ муддат қизитган, иссиқроқ ҳавонинг ғарбдан аста кириб келиши учун шароит юзага келяпти.

Мазкур иссиқроқ ҳаво тўлқини 4 сентябрь куни республиканинг шарқий қисми водий вилоятларига ҳам +37 даражалик иссиқликни тақдим этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда бироз салқин ва қулай об-ҳаво ҳукмрон бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг