Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» ноябрда қандай об-ҳаво кутилаётганини эълон қилди

«Ўзгидромет» ноябрда қандай об-ҳаво кутилаётганини эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Ноябр - кузнинг сўнгги ойи бўлиб, у ҳароратнинг кескин ўзгариб туриши билан ажралиб туради. Ноябр ойининг ўртача ҳарорати одатда октябрга нисбатан 5-7 даражага паст бўлади. Ёғингарчилик тез-тез, узоқ давом этади ва жадал бўлади. 

Aйрим йилларда ноябр ойининг энг илиқ кунларида ҳаво ҳарорати 22-27 даражагача кўтарилади. Бироқ, кўпинча ойнинг биринчи ярмида кундузги ҳарорат 13-18 даража, иккинчи ярмида эса 8-13 даража атрофида бўлади.

«Ўзгидромет»нинг дастлабки баҳолишига кўра, ҳозирда иқлим маълумотлари ва жаҳон прогноз марказларининг прогностик маълумотларидан фойдаланган ҳолда, ушбу йилнинг ноябр ойи одатдагидан бироз қуруқроқ ва совуқроқ бўлади.

1 ноябр куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 17-20 даража илиқ бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бироқ 2 ноябрдан республика бўйича ҳаво совуқлашади, ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Кейинчалик Ўзбекистонда ноябр ойининг биринчи ҳафтаси давомида беқарор об-ҳаво кутилмоқда, 12-15 дарада илиқ атрофида бўлган нисбатан салқин ҳарорат фонида вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Биринчи ўн кунликнинг охирига келиб, бизни нисбатан сезиларли совуқ тушиши кутмоқда.

Кейинчалик илиқ ва совуқ тўлқинлар бир-бири билан ўрин алмашади ва ҳарорат кечалари 5-8 даража илиқдан 2-5 даража илиқгача, кундуз кунлари 15-18 дараджа илиқдан 5-8 даража илиқгача ўзгариб туради. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, совуқ даврларда қорга айланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг