Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет»: ҳавонинг илиқлашуви давом этади

«Ўзгидромет»: ҳавонинг илиқлашуви давом этади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг