Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» огоҳлантириш эълон қилди

«Ўзгидромет» огоҳлантириш эълон қилди

Фото: «Xabar.uz»

10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво оқими кириб келади.

Қайд этилишича, 11-12 сентябрь кунлари республика бўйлаб кечалари ҳарорат +10 +13 даража, кундуз кунлари +25 +28 даражагача пасаяди.

11 сентябрь куни Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Тошкент, 12 сентябрь куни Фарғона водий вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Денгиз сатҳидан 2500 метр баландликдаги тоғларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Совуқ ҳаво оқими кириб келиш жараёнида айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15-18 м/с, 11 сентябрь куни Сурхондарё ва Фарғона водийсида 20-23 м/с гача кучайиши прогноз қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг