Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет»: Ушбу ҳафта жуда иссиқ бўлади

«Ўзгидромет»: Ушбу ҳафта жуда иссиқ бўлади

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» Ўзбeкистон бўйича 18-22 июлга об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати 38-43 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди ва 21-23 июл кунлари кундузи ҳаво 43-45 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 47 даражагача исийди. Фақат республика шимолида 23 июлда иссиқ аста-секин 37-42 даражагача пасаяди.

Республиканинг айрим жойларида шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

18-24 июл кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича глятсиал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг