Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет»: ушбу ҳафта об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда

«Ўзгидромет»: ушбу ҳафта об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши сақланиб туради, фақат Фарғона водийси тоғли ҳудудларида 16 августда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузи ҳарорат 36-39° гача исийди ва шу кунларнинг ўртача иқлимий қийматларидан юқори бўлади.

Ҳафта ўртаси чоршанба кунидан республика ҳудудига Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади, бу эса иссиқ пасайишига олиб келади.

Иш ҳафтасининг охирига клиб, ҳаво ҳарорати кечалари 16-20° гача, кундуз кунлари 30-33° гача пасаяди. Барча ҳудудлар бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ушбу даврда ёмғир ёғиши кутилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг