Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзидан 10 ёш кичик йигит билан ишқий муносабатда бўлган» — Қашқадарёдаги воқеа сабаби маълум қилинди

«Ўзидан 10 ёш кичик йигит билан ишқий муносабатда бўлган» — Қашқадарёдаги воқеа сабаби маълум қилинди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Яккабоғ туманида аёлни эри ва унинг қариндошлари калтаклагани ҳақидаги дастлабки маълумот нотўғри бўлиб чиқди.

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 38 ёшли аёл бир нечта киши томонидан калтакланиб, сочи кесиб ташлангани ҳақида хабар берилганди. 

«Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, аёл йигитнинг отаси томонидан қамчи билан калтакланган.

«Жабрланувчининг мурожаатига кўра, ҳолатни ўрганганимизда воқеа 2022 йилнинг 9 июль куни кечаси соат 23:00 атрофида содир бўлгани аниқланди. Аёл ўзидан 10 ёш кичик йигит билан ишқий муносабатда бўлиб юрган. Бу эса ўғлини уйлантирмоқчи бўлган хонадон эгаси ва йигитнинг қариндошларига маъқул келмаган. Шу боис, аёл ўша йигит хонадонига олиб борилиб, йигитнинг ака-укалари томонидан калтакланган», — дейди Яккабоғ туман ИИБнинг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори Дилафрўз Мирзаева.

Лавҳада қайд этилишича, эридан ажрашган аёлнинг ўзидан ўн ёш кичик бола билан ишқий муносабати йигитнинг яқинлари ғазабини келтиради. Огоҳлантиришлар кор қилмагач, аёлни жазолашга қарор қилишади. Уни уйига олиб келиб, оёқ-қўлини боғлаб, тонгга қадар калтаклашади.

Воқеа содир бўлган «Янги ҳаёт» маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Дилшода Умрзоқованинг маълумот беришича, аёл ва ёш йигитнинг қилмиши кўпчиликка маълум бўлгач, уларга тўғри маслаҳат берилган. Аммо фойдаси бўлмаган.

Тонгга қадар калтакланган аёл танишлари кўмагида шифохонага олиб борилган.

Қўшимча қилинишича, 28 ёшли йигит ва 38 ёшли аёлнинг муносабатига тўрт йил бўлган.

«Менга унаштирилган қизига телефон қилиб, унинг хотини эканимни айтишимни тайинлади. Ва бу ишни амалга оширдик», — дейди калтакланишига сабаб бўлган воқеани изоҳлаган аёл.

«Ўзим чавандозман. Олдиндан уйимда қамчи бўлган. Аёл додлади, аммо менинг каллам қизиб кетгани учун чидаб туролмадим», — дейди аёлни қамчи билан калтаклаган ота.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан  фуқаро Ю.Э, Ю.Б ва бошқаларга нисбатан ЎзР ЖКнинг 138-моддаси 2-қисми «а» банди билан  жиноят иши қўзғатилгани, фуқаро Ю.Э. ЎзР ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилгани хабар қилинганди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг