Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ Solfy фоизсиз муддатли тўлов картасини чиқаришни бошлади. Уни қандай ишлаши ва қандай расмийлаштириш ҳақида билиб олинг!

«Ўзмиллийбанк» АЖ Solfy фоизсиз муддатли тўлов картасини чиқаришни бошлади. Уни қандай ишлаши ва қандай расмийлаштириш ҳақида билиб олинг!

«Ўзмиллийбанк» АЖ Solfy картаси билан Сиз ҳамкорларнинг кенг тармоғида бирламчи тўловсиз 12 ойгача бўлган муддатга харидларни амалга оширишингиз мумкин. Яширин тўловларсиз, комиссияларсиз ва ортиқча тўловларсиз.

Solfy ҳар қандай эҳтиёжни қондира оладиган турли сегментлардан кўплаб ҳамкорларни бирлаштиради: техника, пойабзал, кийим-кечак, аксессуарлар, косметика ва парфюмерия, заргарлик буюмлари, болалар буюмлари, спорт, дам олиш, товарлар, хизматлар, гўзаллик, мебель ва интерьер, қурилиш материаллари, мусиқа асбоблари, идишлар, авто ва бошқалар.

Solfy ҳамкорлари орасида Macro супермаркетлар тармоғи, МуТахi, Yaponamama ресторанлар тармоғи, Waikiki, турли савдо ва кўнгилочар марказлар ва бошқалар мавжуд.

Ҳамкорларнинг тўлиқ рўйхатини Solfyнинг сайти ёки Мобил иловасида кўриш мумкин. Улар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Solfy картаси қандай ишлайди?

Сиз муддатли тўлов асосида харидни амалга оширмоқчи бўлган ҳамкор дўконни танлайсиз ва шунчаки карта орқали тўлайсиз. Қўшимча ҳужжатларни расмийлаштириш ёки тўловларни фаоллаштириш шарт эмас: картани бир марта расмийлаштирасиз ва у ёрдамида тўловларни тўлайсиз. Барча харидлар автоматик равишда, муддатли тўлов асосида, қўшимча ҳаракатларсиз амалга оширилади. Дўкон банкдан дарҳол товарларнинг тўлиқ қийматини олади, сиз эса харид нархини муддатли тўлов даврида тенг қисмларда қайтарасиз.

Масалан, Solfy картаси билан ҳамкор-дўконда 1 000 000 сўмлик телевизорни харид қилдингиз. Дўкон 4 ойлик муддатли тўловни тақдим этади (ҳар бир дўкон ўз муддатига эга бўлиши мумкинлигига эътибор беринг). Ушбу харид 4 та тенг қисмга 250 000 сўмдан бўлинади ва бу тўловни кейинги ойдан бошлаб амалга ошириш керак. Агар ой давомида бир нечта харидларни амалга оширган бўлсангиз, унда улар қулай тарзда битта санада битта тўловга бирлаштирилади. Ҳар бир харид учун тўлов тақвимини ёдда тутишингиз шарт эмас. Тўлов санаси, миқдори ва тафсилотлари ҳақидаги малумотларни эса Solfy мобил иловасида қулай тарзда кўриш мумкин.

Муддатли тўловга харид қилиш учун ҳамкор-дўконни қандай топиш мумкин?

Сиз ҳамкор-дўконларни Solfy мобил иловаси ёки сайтида, шунингдек дўконларга киришда ёҳуд касса зонасидаги Solfy стикерлари орқали топишингиз мумкин.

Solfy картасини қаерда расмийлаштириш мумкин?

Картани рўйхатдан ўтказиш учун сизга фақат паспорт керак бўлади. Уни расмийлаштириш эса,

• Solfy мобил иловасида - онлайн тарзда.
• Рўйхатдан ўтгандан кейин, сиз мобил иловада карта тайёрлиги ҳақида хабар оласиз ва «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг Ўзбекистон бўйлаб исталган филиалидан уни олиб кетишингиз мумкин.

Kartani rasmiylashtirish

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг