Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» ўз инфратузилмалари фаолиятини такомиллаштириб бормоқда (фото)

«Ўзмиллийбанк» ўз инфратузилмалари фаолиятини такомиллаштириб бормоқда (фото)

Фото: «Ўзмиллийбанк»

«Ўзмиллийбанк» АЖ Бектемир филиали мижозларга қулайлик яратиш, аҳолини замонавий банк хизматлари билан таъминлаш мақсадида ўз инфратузилмалари фаолиятини такомиллаштириб бормоқда. Республика ҳудудларида банк инфратузилмалари тармоғи кенгаймоқда ва банк филиаллари замонавий банк технологиялари билан жиҳозланмоқда.

«Ўзмиллийбанк» АЖ Бектемир филиалининг барча қулайликларга эга бўлган янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Бектемир туман ҳокими, банк масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Банк биноси замонавий банк технологиялари, хусусан, банкоматлар, инфокиосклар билан жиҳозланган бўлиб, банк хизматлари истеъмолчиларига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, бу борада аҳолини молиявий қўллаб-қувватлашда тижорат банклари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, айниқса, аҳолига қулай фоизли кредит ажратиш, сифатли банк хизматлари кўрсатишда «Ўзмиллийбанк» АЖ Бектемир филиали фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, «Ўзмиллийбанк» АЖ Бектемир филиали 1999 йил 6 январда 11 нафар ишчи ходимлар билан иш бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб 80 та нафар профессионал мутахассислар билан вилоят аҳолисига, хорижлик меҳмонларимиз ва инвесторларга ҳамда йирик тадбиркорлик субъектларига ўзларининг сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Мазкур филиал томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан туман йирик тўқимачилик фабрикалари, йирик сиғимли замонавий музлатгичлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш масканлари ташкил топди. 2022 йил 1-ярим йилликда тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда, саноат соҳасида 450 миллиард сўмлик 10 та лойиҳа, қишлоқ хўжалигида 47 миллиард сўмлик 3 та лойиҳа, хизмат кўрсатишда 2,8 миллиард сўм 4 та лойиҳа ҳамда бошқа соҳаларда 116 миллиард сўм 110 та лойиҳа амалга оширилган.

Ушбу тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратилиши натижасида 1805 та янги иш ўрни яратилган.

Бугунги кунда филиалда жами 44 минг 791 та мижозга хизмат кўрсатилади. Шундан 43 минг 926 та жисмоний шахслар ва 865 та юридик шахслар ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 37,1 миллиард сўмни ташкил этади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 8 та банкомат, 380 та савдо терминаллари дислокация қилинган.

Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида филиалга тегишли 1 та валюта айирбошлаш шохобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 1 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаси (банкомат) шахар ва туман фуқароларига ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.

Банк филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратилган. Банк мижозларининг 65 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқда.

Бунда ҳисоб рақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда хар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг