Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» раислигида ШҲТ Банклараро уюшмаси кенгашининг XVIII йиғилиши бўлиб ўтди

«Ўзмиллийбанк» раислигида ШҲТ Банклараро уюшмаси кенгашининг XVIII йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ – «Ўзмиллийбанк» раислигида ШҲТ Банклараро уюшмаси кенгашининг XVIII йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон пойтахти яна бир бор ШҲТнинг етакчи банк-молия доиралари учун ҳам минтақавий, ҳам глобал миқёсда кўп томонлама шерикликни ривожлантириш бўйича фикр алмашув майдонига айланди.

Анжуманда ШҲТ таркибидаги аъзо давлатлар – Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси ҳамда кузатувчи мақомига эга Мўғулистон ва Беларусь вакиллари, шунингдек, халқаро молиявий институт – Евроосиё тараққиёт банки мутасаддилари иштирок этди.

Йиғилиш давомида 2 муҳим стратегик аҳамиятга эга ҳужжат – «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Банклараро уюшмасига аъзо давлатларнинг ўрта муддатли истиқболи – 2022-2027 йилларга мўлжалланган минтақа доирасида иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича Қўшма ҳаракат режаси» ҳамда «ШҲТ Банклараро уюшмасига аъзо давлатларнинг молиявий соҳада биргаликдаги фаолияти ва ҳамкорлигига оид ҳадли тамойиллар» ишлаб чиқилди.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТ ҳудудида истиқболли қўшма инфратузилмавий лойиҳалар амалга оширишда аъзо банклар савдо айланмасини ўстириш ва инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш орқали уюшма фаолиятини такомиллаштиришга, қолаверса, ташкилот майдонида саноат кооперациясини ривожлантиришга хизмат қилади.

Тадбир якунида тақдим этилган муҳим ҳужжатлар Кенгаш томонидан тасдиқланди ва ШҲТ давлат раҳбарлари саммити натижасига кўра қабул қилинадиган Самарқанд декларациясига киритилиши маъқулланди.

2022-2023 йилларда ШҲТ Банклараро уюшмаси Кенгашига раислик жорий йил октябрь ойидан Ҳиндистон инфратузилмавий молиявий компаниясига ўтадиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг