Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» теннис ривожига ҳисса қўшмоқда — спортчимиз Қозоғистондаги турнирда ғолиб чиқди

«Ўзмиллийбанк» теннис ривожига ҳисса қўшмоқда — спортчимиз Қозоғистондаги турнирда ғолиб чиқди

Дунёда кўплаб ривожланган спорт турлари мавжуд — футбол, ​​хоккей, волейбол, баскетбол. Улар қаторида теннис ҳам бор. Масалан, Рафаел Надал, Рожер Федерер ва Новак Жокович иштирокидаги баҳслар атрофидаги шовқин футболдагидан кам бўлмайди. Ўзбекистонда ҳам теннисга қизиқиш катта.

Ҳар қандай спорт турининг ривожланиши унга қанчалик эътибор қаратилаётганига боғлиқ. Теннис — бутун дунёда севимли ўйин. Айни пайтда мамлакатимизда ушбу спорт тури жадал ривожланиб бормоқда ва бу борада «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.

Куни кеча Қозоғистонда ITF World tennis tour Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида ташкил этилган соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи NUR-SULTAN M25 турнири бўлиб ўтди. Ушбу турнир ҳар йили июл ойи ўрталарида Қозоғистон теннис федерацияси томонидан Нур-Султон шаҳрида ўтказилади.

Ушбу мусобақанинг финалида ўзбекистонлик Сергей Фомин қозоғистонлик спортчи — Бейбит Жукаев билан куч синашди ва уни 6:4 2:6 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Теннисчиларимиз халқаро турнирларда юқори натижаларни кўрсатаётганидан фахрланамиз.

Сергей Фоминни табриклаймиз!

Ўзбекистон теннис федерацияси Ўзмиллийбанк билан ҳамкорликда бундан буён ҳам мамлакатимизда теннисни ривожлантириш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширади.

Маълумот учун: Сергей Фомин (02.01.2001) — Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси аъзоси. Кўплаб халқаро турнирлар ғолиби ва совриндори. Тошкент шаҳрида туғилган.

У жорий йилни яккалик баҳсларида дунёнинг энг кучли теннисчилари рейтингида 689, жуфтлик баҳсларида 626-ўрин билан бошлади. Халқаро турнирлардаги муваффақиятли иштирокидан сўнг 2022 йил 18 июл куни Сергей дунёнинг энг кучли теннисчилари рейтингида 407-ўринни эгаллади.

Сергей Фомин 2022 йилнинг март ойида мамлакат терма жамоаси сафида Девис кубоги турнирида Туркия жамоасига қарши ўйин ўтказди. Ушбу баҳсларда у Санжар Файзиев билан жуфтликда терма жамоага очко келтирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг