Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзмиллийбанк» Хитойнинг энг йирик Давлат тараққиёт банки билан 500 миллион юанлик битим имзолади

«Ўзмиллийбанк» Хитойнинг энг йирик Давлат тараққиёт банки билан 500 миллион юанлик битим имзолади

Ўзбекистон Хитой Халқ Республикаси билан ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга, кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда. Кўп йиллар давомида ХХР анъанавий равишда Ўзбекистоннинг етакчи ҳамкорларидан бўлиб қолмоқда. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий кўрсаткичлар жадал суръатда ўсмоқда.

Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ Банклараро уюшмаси кенгашининг XVIII йиғилиши доирасида «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ – «Ўзмиллийбанк» билан Хитойнинг энг йирик Давлат тараққиёт банки (ХДТБ) ўртасида қиймати 500 миллион юанга тенг кредит жалб қилиш тўғрисида битим имзоланди.

Мазкур келишувнинг асосий афзаллиги шундаки, энди ўзаро ҳисоб-китоб қилиш пайтида валюта айирбошлаш билан боғлиқ харажатлар чегириб ташланишидан ташқари, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқа кескин ривожланади. Қолаверса, битим ХХРдан технологик ускуна, хом ашё ва материал етказиб бериш орқали келгусида юқори қўшилган қийматли маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Под председательством Узнацбанка состоялось XVIII заседание Совета Межбанковского объединения ШОС

Ушбу битим ҳамкор банкларнинг ШҲТ ҳудудида миллий валюталардан фойдаланишини кенгайтириш бўйича эришилган келишувни ҳаётга татбиқ этишга имконият яратади. 

Бундан ташқари, биринчидан, ўзаро савдо ҳажмини ўстиради, хусусан, Ўзбекистон билан ХХР ўртасида товар алмашинувини сезиларли даражада ривожлантиради.

Иккинчидан, Хитойнинг етакчи компаниялари ва илғор технологияларини йирик инвестиция лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш ва мамлакатимиз инфратузилмасини модернизация қилишга кўмаклашади.

Учинчидан, икки томонлама асосда ШҲТ доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг минтақа ичидаги савдони ва саноат кооперпациясини рағбатлантириш борасидаги ташаббусини амалга оширишга ёрдам беради.

«Ўзмиллийбанк» ва ХДРБ ўртасида йўлга қўйилган стратегик шериклик натижасида сўнгги 5 йил ичида қиймати 1.6 миллиард долларга тенг 12 та кредит йўлаги очилган. Ушбу маблағлар эвазига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 650 дан зиёд лойиҳаси молиялаштирилган. Бу мамлакатнинг турли ҳудудларида 25 000 янги иш ўрни яратиш имконини берди.

Маълумот ўрнида: ХДРБ 1994 йил март ойида ХХРнинг асосий саноат-инфратузилмавий лойиҳаларини молиялаштириш учун таъсис этилган бўлиб, иқтисодиёт тармоқларига узоқ муддатли кредит ажратиш орқали марказий ҳукумат сиёсатини қўллаб-қуватлайди. ХДРБ сармояси  226.4 миллиард доллар, активи 2,61 триллион доллар. S&P (A+), Fitch (A+) ва Moody’s (A1) рейтингларидан жой олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг