Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк филиаллараро операцияларни ягона банк кодига ўтказди

Ўзсаноатқурилишбанк филиаллараро операцияларни ягона банк кодига ўтказди

Ўзсаноатқурилишбанк тизимидаги барча филиалларни ягона банк кодига ўтказиш ишлари муваффақиятли якунланди.

Ўзбекистон банк тизимида хизмат кўрсатиш жараёнларини мижозга йўналтирилганлик тамойили асосида қуриш рақобат муҳитининг асосий омилларидан бирига айланди.

Шу боис Ўзсаноатқурилишбанк тизимида Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқилиб, илғор банк бизнеси фаол ўзлаштирилмоқда.

Хусусан, филиаллараро операцияларни ягона банк кодига ўтказиш тизимида банкнинг бизнес модели қайта кўриб чиқилди.

Бэк-офисга тегишли функциялар марказлаштирилди. Банкнинг барча филиаллари Банк хизматлари марказига айлантирилиб, фақатгина мижозларга хизмат кўрсатувчи замонавий банк офиси фаолияти йўлга қўйилди. Филиаллараро операциялар ягона банк кодига ўтказилди.

Натижада, мижозларга хизмат кўрсатишда қуйидаги қулайликлар яратилади:

– мижозлар банк ҳисобварағи очилган жойдан қатъи назар, банкнинг исталган нуқтасидан банк хизматларининг тўлиқ спектр хизматларини олиш имкони яратилади;
– банк маҳсулотлари қатори кенгайтирилиб, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёни сезиларли даражада тезлаштирилади;
– мижозлар томонидан уларнинг банк тармоқларидаги ҳар қандай бошқа ҳисобварақларига тўловлари банк хизмат ҳақисиз ўтказилади;
– мижозлар ҳисобрақамларини исталган ҳудуддаги банк тармоғига ўтказиш ва хизмат кўрсатишда банк реквизитлари ўзгаришсиз сақлаб қолиниши қайд этилди;
– мижозга хизмат кўрсатилаётган тармоқ вакиллик ҳисоб рақами ҳолатидан қатъий назар, унинг барча турдаги тўловлари узлуксиз ва тўсиқларсиз амалга оширилиши таъминланади;
– мижозларга ягона банк коди тизимида хизмат кўрсатиш банкнинг мобил иловаси ва масофавий хизмат кўрсатиш дастурлари орқали тўловлар ва операциялар узлуксиз ҳолатда бажарилиши юзага келади;
– фронт-офис ходимлари томонидан банк мижозларига тезкор хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиб, ушбу бўлимга тегишли барча амалиётлар битта тизимда, яъни «Ягона ойна – CRM» дастурида амалга оширилади.

Маълумот учун: Ягона банк коди – бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилиб, мижознинг банк ҳисоб рақами бўйича мажбурий реквизити ҳисобланади.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг