Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берадиган махсус алоқа каналларини ишга туширди

Ўзсаноатқурилишбанк коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берадиган махсус алоқа каналларини ишга туширди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати

Банк мижозлари ва ходимлари тизимдаги коррупцион хавф-хатарлар юзасидан Банк Коррупцияга қарши курашиш комиссиясига мурожаат қилиш имкони яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил январь ойида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида коррупцияга қарши жамиятнинг барча аъзолари «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас ва коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтилмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаслигимизни таъкидлаган эди.

Ўзсаноатқурилишбанк тизимига ҳам ҳалоллик стандартларини жорий этиш, бунда коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратиш, ходимлар зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 13 ноябридан Ўзсаноатқурилишбанк тизимида йўлга қўйилган коррупцион ҳолатлар тўғрисида маълумотларни тўплашнинг янги механизми бу йўналишдаги ишларнинг амалий ифодасидир. Мазкур механизм Банк тизимида коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида ишончли маълумотларни доимий равишда йиғиш, таҳлил қилиш ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини тизимли ва чуқур таҳлил қилиш имконини беради.

Ушбу жараёнга кенг жамоатчилик, айниқса, Банк ходимлари, мижозлари ва ҳамкорларини жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шунга кўра, эндиликда фуқаролар тизимда коррупцияга оид хавф-хатарга дуч келганда алоҳида ажратилган ишонч телефони (0-800-120-8888), Telegram боти (@sqbantikor_bot) ва электрон почта орқали Банкнинг махсус аксилкоррупция бўлинмасига аноним ва шахсини очиқлаган ҳолда хабар бериши мумкин.

Хабарлар автоматик равишда қабул қилинади ва тайёргарликдан ўтган мутахассислар гуруҳи томонидан таҳлил қилинади. Таҳлил натижалари эса Банк Коррупцияга қарши курашиш комиссиясига чора кўриш учун тақдим қилинади.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг