Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк кредит карталари билан 40 кунгача фоизсиз кредитдан фойдаланинг!

Ўзсаноатқурилишбанк кредит карталари билан 40 кунгача фоизсиз кредитдан фойдаланинг!

Энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзсаноатқурилишбанк юртдошларимиз учун ажойиб туҳфа – кредит карталарини тақдим этди. Ўзбекистонда илк бор фоизларсиз даврга эга ушбу кредит маҳсулотини банкка ташриф буюрмасдан расмийлаштириш мумкин.

Шу кунларда ўз фарзандларини мактаб ва олийгоҳларга тайёрлаётган ота-она борки топган-тутганини ўқув қуролларию кийим-кечак харидига сарфлаш билан банд. Аммо рўзғордаги кундалик харажатлар – ейиш-ичиш, дори-дармон, транспорт, коммунал тўловларни ҳам кечиктириб бўлмайди. Бундай пайтда эса Ўзсаноатқурилишбанкнинг 40 кунгача фоизсиз кредит картаси беминнат кўмакчига айланиши шубҳасиз.

Шартлари:

Кредит миқдори – 50 000 000 сўмгача;
Кредит муддати – 48 ой;
Фоизсиз даври – 40 кунгача!

Афзалликлари:

Банк офислари ва банкоматлар орқали нақд пул олиш;
картадан картага, банк ҳисобрақамларига ва электрон ҳамёнларга пул ўтказмалари;
чет элда кредит картасидан фойдаланиш;
хорижий сайтлардаги онлайн дўконлардан товар ва хизматларни харид қилиш;
картанинг юза қисмига расм тушириш.

Қуйидаги хизматлар мутлақо БЕПУЛ:

- картани очиш ва унга хизмат кўрсатиш;
- SMS-хабарнома хизмати;
- карта йўқолган ёки ўғирланган тақдирда уни блоклаш;
- мамлакат ичида кредит картасидан товарлар, ишлар ва хизматлар ҳақини тўлаш.

Ўзсаноатқурилишбанк кредит картасига атиги 4 қадам ташлаш билан эга бўлиш мумкин:

1 - қадам: смартфонга “Joyda” мобил иловасини юклаш;
2 - қадам: “Joyda”га иш ҳақи картасини улаш;
3 - қадам: “Joyda” орқали онлайн ариза юбориш;
4 - қадам: кредит картани олиб, мижоз зарур кредит миқдорини қайд этиши.

Ўзсаноатқурилишбанк кредит карталари билан имкониятингизни кенгайтиринг!

Қўшимча маълумотни банк сайтидан ёки 1180 ва +998 71 200-43-43 телефон рақамларидан олиш мумкин.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг