Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк Лойиҳа бошқаруви офиси амалга оширган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Ўзсаноатқурилишбанк Лойиҳа бошқаруви офиси амалга оширган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Миллий матбуот марказида Ўзсаноатқурилишбанк Лойиҳа бошқаруви офиси томонидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида мамлакатимиз молия секторини ислоҳ қилишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди. Бунда, аввало, банкларнинг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилиб, улар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди.

Фармон талабларига кўра, 2020 йилда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнларини самарали олиб бориш мақсадида Лойиҳа бошқаруви офиси ташкил этилди. Халқаро молия корпорациясининг амалий кўмагида иш бошлаган тузилмага халқаро консультантлар ҳам жалб қилинди.

– Бугунги кунда Ўзсанотқурилишбанк фаолияти илгариги ҳолатдан тубдан фарқ қилади, – дейди Лойиҳа бошқаруви офиси раҳбари ўринбосари Ёрқин Султонов. – Бошқарув тизими, хизмат кўрсатиш услуби, хизматлар ва маҳсулотлар каталоги, IT мажмуи ва банк тармоқларининг инфратузилмавий имижи бутунлай янги бизнес модели асосида қайта қурилди. Лойиҳа бошқаруви офиси фаолияти тизимдаги мазкур ўзгаришлар замирида турган лойиҳаларни марказлаштирувчи ва бошқарувчи бўлинмадир.

Офиснинг асосий вазифаси банк стратегик мақсадлари доирасида шакллантирилган лойиҳалар портфелини бошқаришдан иборатдир. Бунда 30га яқин менежерлар халқаро миқёсда кенг оммалашган методлар асосида лойиҳаларнинг бир-бирига боғлиқлигини ўрганади, долзарблигини аниқлайди, методологияни қўллашда назорат-таҳлил ишини юритади, топ-менежмент учун лойиҳалар ҳолати бўйича маълумотларни умумлаштиради. Тузилмада, шунингдек, лойиҳа комиссияси фаолияти йўлга қўйилган.

Матбуот анжуманида таъкидланишича, ўтган давр мобайнида Банк бизнес жараёнларидан келиб чиқиб лойиҳа бошқаруви методи оптималлаштирилди, барча жараёнлар автоматлаштирилди.

Сколкова номли Москва бизнес мактаби билан ходимлар малакасини ошириш борасида ҳамкорлик ўрнатилди.

Бугунги кунгача офис менежерлари томонидан 40 та лойиҳа устида иш олиб борилиб, шундан 18 таси амалиётга тўлиқ татбиқ этилди, 13 таси ишга тушиш арафасида турибди.

Жумладан, «Золотая корона» пул ўтказмаси орқали онлайн жўнатмалар жорий қилинди, SWIFT операцияларини онлайн трекинг қилувчи GPI тизими яратилди, «Cashmanegment» асосида масофадан туриб банкоматларни мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилди, «Joyda» мобил иловаси ва у билан биргаликда электрон савдо майдончаси (маркетплейс) ҳамда банкнинг хизмат кўрсатувчи нуқталарида ўзига-ўзи хизмат кўрсатувчи «Тачскрин» панеллари ишга туширилди.

– Жорий йилда ходимларни замонавий ўқув методикаси асосида ўқитиш учун янги ўқув маркази ҳамда банк бизнес жараёнларини рақамлаштиришда қулай шароит яратиш мақсадида IT маркази фаолият бошлади, – дейди Ёрқин Султонов. – Тармоқлараро операцияларни ягона банк кодига ўтказиш тизими йўлга қўйилди, ягона ойна дастури жорий қилинди, тадбиркорларга банкдаги ўз ҳисоб-рақамларини 24/7 режимида бошқариш имконини берувчи «SQB Business» интернет банк хизмати ишга туширилди.

Тадбирда айни пайтда лойиҳа менежерлари томонидан кредит конвейери (кредитлаш амалиётлари бўйича жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш) ва «Joyda Pay» тизимларини жорий қилиш, «Joyda» мобил иловасининг янги дизайнини яратиш, банкоматлар тармоғини 200 тага ошириш, шунингдек, банк ходимларини бошқариш, комплаенс назорати ва кредитларни ундириш жараёнларини автоматлаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Банк Ахборот хизмати


Қўшимча маълумот учун:
78 120 45 00 (1311)
94 711 08 00

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг