Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзсаноатқурилишбанк» Тошкент вилоятида тадбиркорлик ривожига ҳисса қўшмоқда

«Ўзсаноатқурилишбанк» Тошкент вилоятида тадбиркорлик ривожига ҳисса қўшмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк журналистларни тадбиркорлар фаолияти билан таништирди

Жорий йилнинг 20 июль куни Ўзсаноатқурилишбанкнинг Тошкент вилояти минтақавий банк хизматлари офиси (БХО)га пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ходимлари мазкур муассасада трансформация ишлари билан яқиндан танишиб, Банкнинг молиявий кўмагида ишга туширилган корхоналарга ташриф буюрди.

Журналистларни Банкнинг молиявий кўмагида ишга туширилган лойиҳалар билан таништириш Қибрай тумани кичик саноат зонасига ташриф буюрилди. Тумандаги «Trans Servis Invest» корхонаси фаолияти журналистларда катта қизиқиш уйғотди.

Уч йилдан буён маҳаллий ва хорижий бозорга аёллар ва эркаклар ҳамда болалар трикотаж маҳсулотларини етказиб берётган ушбу корхона томонидан “талаб ва таклиф” тамойилларига амалга қилинган ҳолда Банк билан навбатдаги янги лойиҳа устида иш олиб борилаётгани маълум қилинди.

– Тадбиркорлик кишидан катта журъат талаб қилади, – дейди «Trans Servis Invest» корхонаси савдо ва маркетинг бўлими бошлиғи Тоҳир Омонов.Албатта, ҳисоб-китобингиз, харажатингизга мос молиявий ресурсингиз бўлиши ҳам шарт. Бу борада юртимизда жуда кўп имкониятлар берилмоқда. Масалан, банк кредитлари билан биз каби бизнес вакилларининг туғилган режалари қоғозга тушар-тушмас, ҳаётга татбиқ қилинмоқда. Айни пайтда Ўзсаноатқурилишбанк билан ҳамкорликда “Трикотаж маҳсулотларига ранг ва безак бериш” мазмунидаги янги лойиҳа устида иш олиб бораяпмиз. У тўлиқ ишга туширилганда корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 2200 тоннага етади, экспорт ҳажми 600 минг долларга ортади.

Навбатдаги манзил Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «ARENA RENT» корхонаси бўлди.

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори воситаларини сақлаш учун пластмасса идишлар ишлаб чиқарувчи ушбу корхонанинг лойиҳа менежери Икромбой Жуманов меҳмонларни жараён билан таништирди.

– Фаолиятимиз тўлиқ автоматлаштирилган, – дейди Икромбой Жуманов. – Банк томонидан ажратилган хорижий кредит линия ҳисобига Хитойдан йирик технологик мажмуа харид қилиб, катта ишлаб чиқаришга қўл урдик. Ҳозирда буюртмачиларга йилига 2 млн. долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот етказиб бераяпмиз.

Лойиҳа қиймати 3,5 млн. доллар ҳажмида. Йилига 960 тонна ҳар хил турдаги пластмасса идишлар ишлаб чиқарилади. Корхона фаолияти автоматлаштирилганига қарамай, 30дан ортиқ йигит-қиз ишга жалб қилинган.

Пресс-тур кун тартибига кўра, журналистлар учун Тошкент вилояти минтақавий банк хизматлари офисида матбуот анжумани ҳам ташкил қилиниб, унда БХО фаолиятининг 2022 йил биринчи ярмидаги якунларига бағишланган тақдимот намойиш этилди.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида муассаса жами даромади белгиланган режага кўра 123 фоиз, аҳоли бўш пулларини омонатларга жалб қилиш 120 фоизга бажарилган. Соф фойдаси қарийб 45 млрд. сўмга етган.

Кредит қўйилмалари 1 801,6 млрд. сўмни ташкил этиб, бунда энг катта улуш саноат тармоғи (қарийб 60 фоиз)га тўғри келган.

Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 231,3 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, пировардида, 40га яқин лойиҳалар ишга туширилган, 375 дан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилган.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг