Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзсаноатқурилишбанкда омонатлар муддатлари узайтирилади

Ўзсаноатқурилишбанкда омонатлар муддатлари узайтирилади

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида муддати апрель ёки май ойигача бўлган миллий валютадаги аҳоли омонатлари муддатлари узайтирилиши белгиланди.

Жорий йилнинг 9 апрель куни Президентимиз бошчилигида коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор ишлаши ҳамда иқтисодиётга кўмакчи бўлишини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда қатор масалалар муҳокама этилиб, кўпчилик банкларнинг ўз мижозлари учун жорий қилаётган имтиёзлари алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари банклар аҳолида ишонч ва ҳурмат уйғотадиган яна кўплаб ташаббуслар билан чиқиши мақсадга мувофиқлигини қайд этиб, хусусан, сақлаш муддати тугаган омонатлар даврийлигини узайтириш ва уни жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш таклифини ўртага ташлади.

Маълумки, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ушбу амалиёт жорий йилнинг 8 апрелидан бошлаб ишга туширилиб, бу ҳақда муассасанинг барча ижтимоий тармоқларида эълон қилинган эди.

Тартибга кўра, сақланиш даври апрель ёки май ойигача бўлган аҳолининг миллий валютадаги омонатлари муддати автоматик равишда уч ойга бир томонлама узатирилади.

Бунда амалдаги ставкалар бўйича фоизлар ҳисобланиши давом этиб, камайтирилмайди.

Агар мижоз омонатининг узайган даври тугаганидан сўнг ўз маблағини ечиб олишга қарор қилса, ҳисобланган устама тўловлари банк томонидан тўлиқ ҳажмда тўланиши кафолатланади.

Банк Ахборот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг