Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пахтадан ип-калава тайёрлаб, хорижга сотиб юборишдан на давлатга ва на миллатга фойда бор — «Миллий банк» мижози

Пахтадан ип-калава тайёрлаб, хорижга сотиб юборишдан на давлатга ва на миллатга фойда бор — «Миллий банк» мижози

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ фаолияти билан яқиндан таништириш, ОАВ вакиллари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва банк имижини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 13 март санасида Жиззах вилояти бўйлаб пресс–тур ташкил этилди.

Жиззах вилоятининг Арнасой тумани, Олтин водий қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган «Arnasoy Gold Tex» масъулияти чекланган жамиятни дарҳақиқат иқтисодий мўъжиза, деб айтиш мумкин. Корхона раҳбарлари логистика жиҳатидан у қадар қулай бўлмаган, инфратузилмаси ҳаминқадар чекка туманларда ҳам муваффақиятли бизнес юритиш мумкинлигини исботлаб беришган.

Корхона ип газлама ҳамда момиқ текстиль махсулотларини ишлаб чиқаради. Шу максадда дастлаб қиймати 81 млрд. сўмлик лойиҳа тақдим этилди. «Ўзмиллийбанк» АЖ Жиззах вилояти филиали томонидан корхонага ажратилган кредит маблағлари эвазига Хитойдан ип газлама ҳамда момиқ текстиль махсулотлари ишлаб чиқарадиган ускуналар сотиб олинди ва иш бошланди.

«Arnasoy Gold Tex» МЧЖ нинг йиллик қуввати 6 млн. 800 минг дона текстиль маҳулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этади. Бугунги кунда корхонада 653 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда ва яқин вақтлар ичида яна 600 киши иш билан таъминланиши кўзда тутилган.

Дастлаб корхона очиш режалаштирилганда ип-калава ишлаб чиқариш ҳақида сўз очилган эди. Аммо бунга қатъий қаршилик кўрсатдик. Боиси, пахтани ип-калавага айлантириб, хорижга нари борса бир килограммини 2-2.5 доллардан сотиш мумкин. Хорижий компаниялар, айтайлик, турк корхоналари шу нархга сотиб олинган бир килограмм ип-калавадан 4 та сочиқ ишлаб чиқаради ва Ўзбекистонга қайтариб ҳар бирини 10 доллардан сотади. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, бу ерда ким ютмоқда — ип-калавани 2 доллардан сотган ўзбекларми ёки ундан маҳсулот тайёрлаб, 40 долларга қайтариб сотган туркларми?

Биз ип-калавани хорижга экспорт қилмаяпмиз, балки ўзимизга импорт қилинадиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда хорижий корхоналарга хизмат қилмоқдамиз. Бундан эса на давлатга ва на миллатга фойда бўлади. Қачонки ўзимиз тайёр маҳсулот тайёрлаб, экспортга чиқарсак, ўшанда фойда қиламиз,  — дейди Адем Терзи.

Дарвоқе, Адем оғанинг ўзи ҳам туркиялик, Истанбул шаҳридан. Уч йилдан буён Ўзбекистонда текстил бизнесини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. У ҳақда яқинда сайтимизда хабар берилган эди.

«Arnasoy Gold Tex» ишлаб чиқарган маҳсулотлар — сочиқ, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар айни вақтда Чехия, Эстония, Литва, Россия, БАА, Баҳрейн ва Қатарга экспорт қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг