Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пекин коронавируснинг Хитойда пайдо бўлганига шубҳа қилмоқда

Пекин коронавируснинг Хитойда пайдо бўлганига шубҳа қилмоқда

Фото: «AP Photo»

Пекин коронавирус инфекцияси айнан Хитойда келиб чиққанлигига шубҳа қилмоқда. Бу ҳақда ХХРнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

«Дарҳақиқат, эпидемия Хитойда тарқала бошлади. Лекин бу дастлабки манбага ишора қилади дегани эмас», — деб ҳисоблайди дипломат. Унинг таъкидлашича, Пекин инфекцияни шунчаки бошқа мамлакатларга қараганда эртароқ аниқлади ва тегишли чораларни кўра бошлади.

31 май куни Хитой касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази директори Гао Фу коронавируснинг келиб чиқишига доир янги тахминни илгари сурди. Унга кўра касаллик Хитойнинг Ухань шаҳридаги бозорда пайдо бўлмаган. Гаонинг изоҳлашича, бозордаги жониворлардан олинган таҳлилларда вирус излари топилмаган.

Маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 7,24 миллион кишидан ошган. Пневмониядан 411 260 киши вафот этди, 3,37 миллион киши тузалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг