Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пеле вафот этди

Пеле вафот этди

Бразилиялик футбол афсонаси Пеле 82 ёшида оламдан ўтди. У уч карра жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи эди.

«Футбол қироли» 2021 йил сентябр ойида саратон ўсмасини олиб ташлаш учун жарроҳлик столига ётқизилди. Шундан сўнг ҳам саратон чекинмади, кимёвий ва бошқа муолажалар кўрсатиш учун у бир неча марта шифохонага келтирилди. Декабрнинг 22-санасида шифокорлар унда саратон ўсишда давом этганини, шунингдек, юрак ва буйрак дисфункцияси ташхиси қўйилганини маълум қилишди.

Шундан сўнг футболчи оила аъзолари билан видолашган, Бразилияда унинг дафн маросимига тайёргарлик бошланганди.

Эдсон Арантис ду Насименту Пеле (23.10.1940 — 29.12.2022) — уч марта жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970), Бразилия терма жамоасида 92 ўйин ўтказиб, 77 та гол урган. ФИФА уни аргентиналик Диего Марадона билан биргаликда XX асрнинг энг яхши футболчиси деб топган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг