Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Peugeot» логотипини янгилади

«Peugeot» логотипини янгилади

Фото: «Peugeot»

Франциянинг «Peugeot» компанияси автомобиллари олдингисидан тубдан фарқланувчи янги логотип билан чиқарилади. Кеча ушбу янги рамз тақдимоти ўтказилди.

Бундан буён компания машиналарини шернинг боши тасвирланган, «Peugeot» ёзувли учбурчак қалқон безаб туради.

Янги логотип
Эски логотип

Компанияга асос солинган XIX асрдан бери бу 11-логотип. Матбуот хизмати маълум қилишича, 2021 йилда чиқадиган янги авлод 308 хетчбеклари янги логотип ўрнатилган илк машиналар бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг