Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пиёда ўлимига сабаб бўлган ҳоким ўринбосарига нисбатан иш очилди

Пиёда ўлимига сабаб бўлган ҳоким ўринбосарига нисбатан иш очилди

Нишон тумани ҳокими биринчи ўринбосари бир кишини уриб юборгани, оқибатда пиёда вафот этгани хабар берилганди.

31.07.2022 йилда Қарши тумани прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати Xabar.uzга тасдиқлади. 

Эслатиб ўтамиз, Нишон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари Э.Бобоқулов (1969 й.т., судланмаган) туман ҳокимлигига тегишли бўлган автомашинани Ғузор-Қарши йўналиши бўйича бошқариб келиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган пиёда А.Йўлдошевни (1973 й.т.) уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда, А.Йўлдошев ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг