Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистон ҳукумати ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун махсус виза жорий этади

Покистон ҳукумати ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун махсус виза жорий этади

Покистон ҳукумати ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун махсус виза жорий этмоқчи.

Мамлакат Федерал Савдо вазири Навид Қамарнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда мазкур тартиб Покистон ва Афғонистон ҳайдовчилари учун мавжуд бўлиб, келишилган шартларга кўра, ҳар икки давлат бир-бирининг юк машиналари ҳайдовчиларига ҳеч қандай тўсиқларсиз чегарадан осонгина ўтишлари учун олти ойлик визалар беради.

Шунингдек, бу икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айланмаси ҳажмини оширишга ҳам ёрдам бериши таъкидланди.

Вазирнинг таъкидлашича, бу тартиб келгусида ўзбекистонлик ҳайдовчиларга ҳам амал қилиши режалаштириляпти.

«Объектни Ўзбекистонга қадар кенгайтириш бўйича учала давлат ўртасида келишув имзоланади. Ҳукуматнинг мақсади Покистонни савдо, транзит ва юк ташиш марказига айлантириш, Афғонистон ва ундан ташқаридаги алоқаларни таъминлашдир.

Шу муносабат билан Покистон яқинда Ўзбекистон билан транзит савдо шартномасини имзолади. Қозоғистон ва Тожикистон билан кейинги транзит савдо битимлари бўйича музокаралар олиб бормоқда», – дейди Навид Қамар.

Покистон вазири, шунингдек, Марказий Осиёда экспортчилар учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз бир муддат олдин Туркманистон ҳукумати ҳам ўзбекистонлик юк ташувчиларга Туркманистон ҳудуди орқали транзит юк ташувларини амалга оширишга рухсат берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг