Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Покистон портидан ортилган транзит юк илк бор Тошкентга олиб келинди

Покистон портидан ортилган транзит юк илк бор Тошкентга олиб келинди

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон йўналиши бўйлаб юк ташувларини амалга оширди.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

«Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешавар – Карачи» йўналиши бўйлаб 2760 км йўлни босиб ўтган ўзбекистонлик ҳайдовчилар Карачи портидан ортилган юкни (музлатилган гўшт) бир ҳафтада Тошкент шаҳрига етказиб келди.

Айтилишича, уч томонлама саъй-ҳаракатлар натижасида бугун Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб транспорт коридорининг тўлақонли фаолият юритиши, юкларнинг қисқа фурсатларда, хавфсиз равишда белгиланган манзилига етказилиши таъминланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу ойнинг бошида Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатгани хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг