Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистонда даҳшатли тошқинлар мингдан зиёд одамнинг ёстиғини қуритди

Покистонда даҳшатли тошқинлар мингдан зиёд одамнинг ёстиғини қуритди

Фото: Global Look Press.

Покистонда давомли сув тошқинлари қурбонлари сони 1000 нафардан ошиб кетди, дея хабар бермоқда «РИA Новости» Табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси маълумотларига таяниб.

Шунингдек, яна 1527 киши жароҳатланган. Охирги 24 соат ичида 119 киши ҳалок бўлди, 71 киши жароҳат олди.

Муссон ёмғирлари олиб келган табиий офат туфайли мамлакат жануби-ғарбидаги Балужистон вилоятининг катта ҳудудлари сув остида қолмоқда. Покистон ҳукумати мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Аввал Покистонда июн ойининг ўрталаридан бери сув тошқини туфайли 900 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг