Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Португалия «ёнмоқда»  

Португалия «ёнмоқда»  

Фото: AZERTAC

Бу йилги июл Португалияда сўнгги 92 йилдаги энг иссиғи бўлди. Мамлакат метеорология институти маълумотлари асосида AFP шундай хабар берди.

Июлда юқори ҳарорат Целсий бўйича ўртача 31,16 даражани ташкил этди, 47 даражали тарихий максимум ҳам шу ойга тўғри келди. Рекорд 14 июл санасида мамлакат шимолидаги Пиняо метеостанциясида қайд этилди.

Бу йилги июл 2000 йилдан бери қуруқлиги бўйича тўртинчиси бўлди — шу ой учун одатий ёғиннинг атиги 22 фоизи ёғди, дейилади институт бюллетенида.

Оқибатда Португалия қурғоқчиликдан жиддий азият чекди: июлда мамлакат ҳудудининг 55 фоизи «жуда қуруқ», 45 фоизи «ўта қуруқ» сифатида таснифланди.

Июл ойида Португалия ва Европанинг бошқа мамлакатларига ёпирилган қурғоқчилик кучли ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарди.

Португалияда бу йил қиш ҳам ҳам ўзига ўхшамади: 1931 йилдан бери тўртинчи энг иссиқ ва бешинчи энг қуруқ қиш кузатилди.

Олимларнинг фикрича, нафақат Португалия, балки сайёрамиз бўйлаб такрор-такрор юз бераётган жазирамалар бевосита инсон фаолияти оқибатидаги глобал иқлим исишининг натижаси бўлиб, жазирамалар янада кўпайиши, узоқроқ давом этиши ва кучайиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг